YAKSHANBA, 05.05.2024, 05:36
WWW.QIROLLIK.UZ YOSHLAR PORTALI
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Меню сайта
Форма входа
Категории раздела
SHOU-BIZNES [4]
ISLOM [1]
SEVGI [2]
GAMES [0]
TV SERIAL [0]
QIZIQARLI [2]
PHOTOSHOP [0]
AVTO OLAMI [0]
ONLAYN KINO [0]
QO`SHIQ MATNI [2]
PAZANDACHILIK [0]
MP3 KO'CHIRISH [0]
FIKR-MULOHAZA [0]
SHERIYAT OLAMI [0]
TALAB VA TAKLIF [0]
KINO KO'CHIRISH [0]
WEB SAYT UCHUN [1]
JAHON YULDUZLARI [0]
SAYT YANGILIKLARI [0]
FUTBOL YANGILIKLARI [1]
FOYDALI MASLAHATLAR [0]
KOMPYUTERLAR UCHUN [0]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN [0]
Block title
  
  
  
  
   Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов
  
  
Всего голосовало:   
  
Block title

[color= #ff0000;]Ваш ник и ICQ[/color]
Главная » 2011 » FEVRAL » 27 » QURBONLIK HAQIDA
01:18
QURBONLIK HAQIDA
Қурбонликнинг ҳукми
Қурбонлик ҳижрий иккинчи
йили вожиб бўлган .
Қурбонлик қилиш зарурий
эҳтиёждан қиймати кумуш
нисоби миқдорига етадиган
ошиқча мулкка ёки шунча
миқдор пулга эга бўлган ҳар
бир мусулмонга вожибдир .
Қурбонликни сўйиш вақти
зулҳижжа ойининг ўнинчи
куни ҳайит намози
ўқилганидан бошлаб то ўн
иккинчи кунининг
шомигачадир . Бу ибодат
фақир ва мусофирларга вожиб
эмас . Олдин фақир бўлиб,
Қурбон ҳайити кунларида
бойиб кетган киши ҳам
қурбонлик қилиши вожиб.
Имом Бухорий ва Муслимдан
ривоят қилинган бир ҳадисда:
"Бу куни қилинадиган биринчи
иш ҳайит намозини ўқиш,
ундан кейин (уйларимизга)
қайтиб қурбонлик қилишдир.
Ким шундай қилса, суннатга
мувофиқ йўл тутган бўлади.
Ким олдин қурбонлик сўйса,
бу қурбонлик эмас, фақатгина
оиласига берган гўшт
ҳисобланади ", дея марҳамат
қилинади. Ҳайвонни
сўймасдан тирик ҳолида бир
йўқсилга бериш қурбонлик
ибодати ҳисобланмайди . Бу
фақатгина садақа бўлади.
Қурбонлик вожиб бўлган
киши , қурбонлик қилмаса,
қурбонликка ярайдиган
қўйнинг қийматини
фақирларга садақа ўлароқ
бериши лозим . Бу ҳолда,
қурбонлик учун сотиб олган
қўйни сўя олмаган бўлса , уни
фақирга тирик ҳолида садақа
қилиши ҳам мумкин .
Расули Акрам (cоллаллоҳу
алайҳи ва саллам) ҳадиси
шарифларида бундай
марҳамат қиладилар : "Одам
боласи учун қурбон ҳайити
куни Аллоҳ таоло йўлида
қурбонлик қилишдан ҳам
севимли ва мақбулроқ амал
йўқ . Шубҳасиз, у сўйилган
жонлиқ қиёмат кунлари
шохлари ва жунлари билан
( гувоҳликка) келади. Ҳеч
шубҳа йўқ, қурбонлик
ҳайвонининг қони ерга
тушмасидан олдин (бу ибодат)
Аллоҳ даргоҳида қабул
бўлади . (Бас, шундай экан)
қурбонлик қилиш билан
кўнгилларингни хушнуд
этинглар " (Термизий ва Ибн
Можа).
Қурбонлик қилинадиган
ҳайвонлар
Қўй , эчки, туя, қорамолларнинг
эркаги ё урғочиси
қурбонликка ярайди.
Қурбонликка сўйиладиган туя
беш ёш , сигир икки ёш, қўй,
жуссадор бўлса, олти
ойликдан ошган ва эчки бир
ёшга тўлган бўлиши керак .
Биргаликда қурбонлик
қилувчилар ҳайвонни бирга
сотиб оладилар ёки
ораларидан бир кишига
ҳайвонни сотиб олиш учун
ваколат берадилар .
Қурбонликка танланган
ҳайвонлар қусурсиз бўлиши
керак . Агар танланган
ҳайвоннинг икки ёки бир кўзи
кўр бўлса ё ўта даражада ориқ
бўлса ёки сўйиладиган
жойгача юриб боролмайдиган
даражада оқсоқ бўлса ва
қулоғи , қуйруғи ёки тана
аъзоларининг учдан бир
қисмидан кўпроғи кесилган
бўлса қурбонликка ярамайди.
Қурбонликни ким сўяди?
Киши қурбонликка
келтирилган ҳайвонни ўзи,
бўлмаса, ишончли кишига
ваколат бериш орқали
сўйдириши мумкин . Лекин
жонлиқ сўйилишида ўзи ҳам
ҳозир бўлиши яхши . Чунки
Расули Акрам (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) қизлари
Ҳазрати Фотимага
( розийаллоҳу анҳо):
"Қурбонликка олган
жонлиғинг сўйилаётганида
ўзинг ҳам ўша ерда бўл , чунки
гуноҳларинг илк томчи... ерга
тушмасидан олдин
кечирилади ", дея марҳамат
қилганлар.
Қурбонлик гўштининг тақсими
Шерикли сўйилган туя ё сигир
гўшти тахминан эмас , балки
тарозида тортилиб тенг
тақсимланади .
Қурбонлик гўштининг
ҳаммасини йўқсилларга
садақа сифатида тарқатиш ёки
бола -чақа учун олиб қўйиш
жоиз бўлса-да, энг мақбул
йўли – учга бўлиб, бир
қисмини қурбонлик сўя
олмаган йўқсилларга садақа
қилиб тарқатиш , иккинчи
қисмини яқин танишларига ва
қўшниларига бериш ,
қолганини оила аъзолари
билан ейиш учун олиб
қолишдир .
Қурбонлик териси
Қурбонликнинг терисини
сотиш ҳам , қассобга ҳақ
сифатида бериш ҳам жоиз
эмас .
Ҳаким ривоят қилган бир
ҳадиси шарифда Расули акрам
( соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): "Қурбонликнинг
терисини сотган кишининг
қурбонлиги йўқ ҳисоби " (яъни,
у қурбонлик сўймаган киши
кабидир ), дея марҳамат
қилганлар.
Қурбонлик терисини рўзғор
учун керакли (қозон-товоқ
каби) ашёларга алмаштирса
бўлади. Аммо энг яхшиси
муҳтожга беришдир.
Категория: ISLOM | Просмотров: 1760 | Добавил: IRIS_77 | Рейтинг: 0.0/0
ZAKLADKALAR: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Block title
Привет:MEXMON
Календарь
«  FEVRAL 2011  »
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28
Архив записей
Наш опрос
  
  
SAYTGA KIRISH TEZLIGI
  
  
   Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов
  
  
Всего голосовало: 30  
  
Мини-чат
200
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • STATISTIKA

    XOZIR SAYTDA 1
    MEXMON 1
    FOYDALANUVCHI 0
    WWW.QIROLLIK.TK © 2024