GM uzbekistan GSVEM (new car) GM Uzbekistan Ўзбекистон- америка қўшма корхонаси 2011 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бизнес- классдаги янги GSVEM седан моделини ўзлаштириш лойиҳасига киришади . Ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш линияси Тошкентдаги Чкалов номли авиация бирлашмаси ҳудудида ўрнатилади . Ушбу модель Жанубий Корея ва Бразилия конструкторлари томонидан ишлаб чиқарилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 136 миллион доллар, уни 2013 йилгача амалга оширадилар. Лойиҳа "Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади . Лойиҳанинг техник иқтисодий асосланишига (ТЭО) мувофиқ, ҳар йили 100 мингта автомашина ишлаб чиқарилади , уларнинг 50 мингтаси МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади . Эслатиб ўтамиз, 2010 йил августидан бошлаб GM Uzbekistan заводи конвейеридан Chevrolet Spark автомашиналари чиқа бошлади . Ўзбекистонда Chevrolet Spark ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 124,455 миллион долларга тенг.